The Telegraph Ўзбекистонни коронавирусдан холи туристик жозибадор мамлакат сифатида эътироф этди

21:18 04 Март 2020 Welcome to uzbekistan
201 0

Буюк Британиянинг таниқли “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшди. Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилернинг сўзларига кўра, “катталиги Испаниядек келадиган бу давлат, ўзидан нур ва ажиб гўзалликни таратиб туради. Замонавий Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг уч буюк шаҳри (Бухоро, Хива ва Самарқанд) ва Тянь-Шань тоғ массиви жойлашган”. Ўзбекистондан ташқари ушбу рўйхатга Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Малдив, Малта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Польша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар киритилган. Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, шу билан бирга, у ерларда кўриш мумкин бўлган жойлар талайгина. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019