Тест синовларининг ўн олтинчи куни қандай ўтди? 

11:49 14 Август 2019 Жамият
69 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

ДТМ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг ўн олтинчи куни ҳақида маълумот берди.

2019 йил 14 август куни республика бўйича 5 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 10 410 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

- 10 067 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;

- 342 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;

- 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси;

2. Андижон вилояти;

3. Бухоро вилояти;

4. Хоразм вилояти;

5. Самарқанд вилояти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019