Tashkent City сайилгоҳи ўз фаолиятини бошлади

13:34 20 Май 2020 Жамият
6961 0

Бугун, 20 майдан бошлаб Tashkent City сайилгоҳи яна меҳмонларни кутиб ола бошлади. Бу ҳақда Tashkent City сайилгоҳи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сайилгоҳнинг баъзи мажмуалари, жумладан, болалар ўйин майдончалари, “Машҳурлар музейи” ҳамда ресторанлар вақтинча ёпиқ. Улар ўз иш фалиятини кейинроқ давом эттириши режалаштирилган.

Сайилгоҳнинг иш вақти: 10:00 дан 20:00 гача.

“Сайилгоҳга ташриф буюрувқилар тиббий ниқоб тақишлари ва масофани сақлашлари лозим. 2 кишидан кўп бўлган шахс гуруҳларига кириш ман этилади, оилавий ташрифлар бундан мустасно”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?