“Тасанно — 2019” халқаро миллий таомлар фестивали тез кунларда бўлиб ўтади

11:05 23 Сентябр 2019 Маданият
249 0

Юртимизда ўтказилаётган турли халқаро анжуманлар, фестиваллар, санъат ва адабиёт тадбирлари нафақат халқларни ўзаро яқинлаштиради, балки мамлакатимиз имижини оширишга-да хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Тасанно-2019” халқаро миллий таомлар фестивали олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳам бу ҳақда алоҳида эътироф этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу халқаро фестивал Қўмита томонидан 2004 йилдан буён ўтказиб келинади. Бу йилги беллашувда юртимиз, қолаверса, Исроил, ХХР, Латвия, Индонезия, Беларусь, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлари моҳир ошпазларининг иштироки кутилмоқда. Ғолибларни аниқлашда ҳайъат аъзолигига ўзбекистонлик машҳур ошпазлар — миллий таомлар санъатининг халқаро ва республика танловлари лауреатлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари таклиф этилган.

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари ҳамда ташкилотчилар билан фестивални юқори савияда ўтказиш ва ёритиш юзасидан савол-жавоб ўтказилди, таклифлар билдирилди.

Халқаро фестивал 24 сентябрь куни “Lotte city Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонаси ҳовлисида бўлиб ўтади.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019