Тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади

12:17 20 Июнь 2019 Жамият
297 0

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун Нишон туманидаги ҳарбий қисмлардан бирига 3 кунлик ҳарбий-спорт соғломлаштириш кунлари ташкил этилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбир иштирокчилари 3 кун давомида аскарларнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишди, жанговар ва тактик машғулотларини бевосита кузатиб, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Ақлий ҳамда жисмоний салоҳият талаб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ҳис этишди.

“Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда жонбозлик кўрсатиб, юксак натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳамда психолог маслаҳатлар менда катта таассурот қолдирди. Бу ерда хатоларим устида ишлашни ўргандим. Айниқса, ота-онамнинг ўрни жуда билинди”,— дейди майда ўғирлик билан вақтинча ҳисобга тушиб қолган А.Д.

Ушбу “Ҳарбий-соғломлаштириш кунлари” ижобий натижаларни бераверса, ҳар йили ташкил этиш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019