Табиат айбими ёки инсон омилими?

17:16 05 Сентябр 2019 Жамият
279 0

“Ўйлаймизки, ушбу воқеа фаолиятимизни доимий равишда кузатиб борувчилар учун биринчи ёки сўнггиси эмас. Наманган вилоятида яна битта муаммо истеъмолчининг фойдасига ҳал этилди”, деб ёзади Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро А. Тўхтабоев ҳунармандчилик билан шуғулланади. У ўз фаолиятини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиб, шахсий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Унга тегишли бўлган цехни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси билан бир йил муддатга шартнома тузган ва белгиланган лимит доирасида истеъмол қилинадиган электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаган.

Бироқ тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга буюртмалар жуда оз бўлгани сабабли, ишлаб чиқариш маълум муддат туриб қолган ва ушбу тўғрисида электр таъминоти корхонасига расмий равишда маълум қилинган. Табиийки, цех ишламаяпти, электр энергияси сарфланмаяпти ва энг асосийси ушбу тўғрисида тегишли ташкилот хабардор қилинди. Бироқ, бу ҳолатга йил мавсумларини таъсири анчагина ноқулайликларни юзага келишига сабаб бўлди.

Маълумки, бу йили баҳор ўтган йилларга нисбатан анча шиддатли – момақалдироқ ва чақмоқларга бой келди, сурункали жалалар оқибатида кўчалар, ертўлалар сувга тўлиб тошди. Фақатгина май-апрел ойларида чақмоқ сабабли ишлаб турган трансформатор икки марта ишдан чиқди, унинг оқибатида цехга ўрнатилган ҳисоблагич ҳам нотўғри ишлай бошлади. Албатта, ҳисоблагич ишламаса, демак электр қуввати йўқ, бироқ туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ишлатилмаган электр энергияси учун асоссиз қарздорликни ҳисобланиши тадбиркор А. Тўхтабоевни Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Наманган ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишига сабаб бўлди.

Ҳудудий бошқарма мутахассислари табиатнинг бу каби “совғалари”ни ҳисобга олган ҳолда, вазиятни жиддий ўрганишга киришдилар. Диққат эътибор – инсон омилига қаратилди, сабаби жавоб беруви айнан шу ҳолатдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган.

Энди масалани моҳиятига келсак. Ҳа, ҳақиқатда ҳам трансформатор чақмоқ тушиши сабабли ёниб кетган, бу ўз навбатида цехда ўрнатилган ҳисоблагични ишдан чиқарган – яъни ҳисоблагич жуда тез айлана бошлаган. Бу масалани бир томони, олиб борилган ўрганишлар давомида шунингдек истеъмолчининг “шахсий кабинети” маълумотлар ҳам кўриб чиқилди. Натижада, туман электр тармоқлари корхонаси ҳисоблагич ишламаган даврда цехни ҳисобига 23 413 Квт./соат ортиқча электр энергияси сарфини ёзиб қўйган, уни пулга айлантирса деярли 8,9 млн.сўм бўлади.

Ўрганишлар натижасида тадбиркор А. Тўхтабоевга нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорлик истеъмолчининг ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?