Суперлигада ўйнаётган россиялик футболчи Ўзбекистон фуқаролигини олишни истамоқда

17:54 29 Октябр 2019 Спорт
174 0

“Қўқон-1912“ жамоаси орқали Ўзбекистон чемпионатига келган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олишни истамоқда. Бу ҳақда Championat.Asia хабар берди.

Айни пайтда “Навбаҳор“ шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Голбаннинг Ўзбекистонга келгани ва юртимизда истиқомат қилаётганига келаси йили 5 йил тўлади.

Қонунчиликка кўра эса бу унга Ўзбекистон фуқаролигини олишига имконият беради. Маълумотларга кўра, тажрибали ҳимоячи Ўзбекистон паспортини олишни мўлжалламоқда. Агарда келаси йили Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олса, унда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи биттага кўпаяди.

Қайд этиш керакки, “Пахтакор“ томонидан қизиқиш билдирилган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан яқинда амалдаги жамоаси “Навбаҳор“ билан ўртадаги шартномани 2023 йилга қадар узайтирди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан Ўзбекистондаги фаолияти давомида “Қўқон-1912“, “Навбаҳор“, “Насаф“ ва 2018 йилдан бошлаб яна “Навбаҳор“ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019