Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ учун бошоғриқ бўладими?

13:38 09 Август 2019 Жамият
2365 0

Владимир Норов Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ШҲТга қандай таъсир қилишига изоҳ берди.

Пекин шаҳрида “Халқ сўзи” ва ЎзА мухбирлари ШҲТ Бош котиби Владимир Норовдан эксклюзив интервью олди. Ташкилотнинг янги Бош котиби ушбу лавозимга киришганидан буён орадан етти ой ўтиб қандай ишлар амалга оширилгани, Ўзбекистон Президентининг ШҲТга тааллуқли ташаббуслари ҳақидаги суҳбатнинг тўлиқ матни билан газетамизда танишишингиз мумкин.

Мулоқот чоғида у икки янги аъзо - Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ташкилот фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

-Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида сўнгги вақтларда юзага келган кескинлик муносабати билан манфаатдор томонлар босиқлик кўрсатади ва оқилона йўл тутади, деб ўйлаймиз, - деди В.Норов.

Унинг фикрича, ушбу мамлакатлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти принциплари, мақсадлари ҳамда вазифалари, шунингдек, эришилган халқаро келишувларга риоя этишлари муҳимдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019