Спортчиларимизнинг ёрқин натижалари

13:31 05 Август 2019 Спорт
162 0

Руминиянинг Путешти шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

 Икки кун аввал 200 метр масофада каноэнинг жуфтлик йўналишида ғалаба қозонган вакилларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова 5 август куни муваффақиятли сузишларини давом эттирдилар.

Улар 500 метр масофага ўтказилган пойгада кумуш медални қўлга киритишди. Мазкур йўналишда россиялик спортчилар биринчи, венгрияликлар иккинчи ўрин соҳибларига айланишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш медали билан якунлаб, умумий ҳисобда бешинчи натижани қайд этди.

Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам бу борада эсда қоларли бўлди.

Унинг сўнгги кунида юнон-рим кураши бўйича беллашувлар ўтказилди. 45 килограммгача вазн тоифасида Асадбек Баҳромов кумуш медаль олди. 

Умуман олганда, мазкур нуфузли турнирда вакилларимиздан Умиджон Жалолов (эркин кураш, -55 кг.) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг., кумуш), Асадбек Баҳромов (юнон-рим кураши, -45 кг) финалда имкониятни бой бериб қўйди.

Аброр Атабаев (юнон-рум кураши, -55 кг.), Муштарий Толипбекова (қизлар кураши, -40 кг.),  Ситора Толипбекова (қизлар кураши, -46 кг.), Рушана Абдукаримова (қизлар кураши, -65 кг.) эса мусобақаларни учинчи натижа билан якунлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019