Спорт - гендер тенглик тарафдори

18:30 07 Октябр 2019 Спорт
635 0

“Спорт - гендер тенглик тарафдори” шиори остида 14 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори бўлган спортчилар ўртасида универсал жанг спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Спорт мусобақалари жорий йилнинг 8-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Универсал спорт саройида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур мусобақалар ташкилотчилари ҳисобланади.

Тадбир хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришга қаратилгандир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?