Спорт бўйича йилнинг энг яхшилари тақдирланишди

16:11 26 Декабрь 2019 Спорт
673 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Бугун, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги “Наврўз” тантаналар саройида йил жорий йил якунларига бағишланган “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинаётган мазкур тадбирда йил давомида спортимиз ривожи йўлида меҳнат қилган энг яхши атлет ва тренер, федерация, ҳакам, спорт мутасаддилари, журналист ва масъул ташкилотлар 20 га яқин номинация бўйича тақдирланишди.

Йилнинг энг яхши терма жамоаси — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тан олинди.

Йилнинг энг яхши федерацияси — Ўзбекистон Паралимпия Миллий ассоциацияси;

Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун — “Қизилқум-цемент” АЖ;

Йил кашфиёти — Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт лойиҳаси — “Ҳумо-Арена” кўптармоқли муз саройи;

Энг фаол спорт тарғиботчиси — Ҳилола Исакова “МЙ5” телеканали муҳбири;

Йилнинг энг яхши спорт журналисти — Зоҳид Каримов “Спорт” ТВ;

Йилнинг энг яхши спорт шифокори — Суннатилла Йўлчиев – РСТИАМ спорт тиббиёти бўлим бошлиғи, травматолог;

Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун — Элдор Шомуродов;

Йилнинг энг яхши паралимпиячиси — Тимур Гиязов;

Йилнинг энг яхши мураббийи Рустам Мирзадияров – байдарка ва каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи;

Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси — Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик (сабля) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Йилнинг энг яхши ҳаками — Тоҳир Гулямов – спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси — Дилноза Раҳматова;

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси — Баҳодир Жалолов

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун — Оксана Чусовитина тан олинди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019