Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди

13:21 15 Октябр 2020 Сиёсат
349 0

Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди

У қирғиз халқига мурожаат қилиб, мамлакат яхлитлиги барча нарсадан устунлигини таъкидлади.

“Азиз ватандошларим! Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.

Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», дейилади Жээнбеков мурожаатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?