Сўхлик ёшлар учун давлат гранти асосида 500 та квота ажратилади

13:41 04 Июнь 2020 Жамият
260 0

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Унда айрим фуқароларга ОТМларга кириш учун ажратилаётган давлат грандлари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, маълум қилинишича, Сўх туманида истиқомат қилувчи умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига ОТМларга кириш учун алоҳида 500та давлат гранти квотаси ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?