Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

17:45 05 Июль 2019 Жамият
1004 0

Президентимизнинг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, шифокорларнинг малакасини ошириш, таълим ва илм-фан жараёнларини тиббиёт амалиёти билан интеграция қилиш борасида кенг қамровли вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган эди. Жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида замонавий тиббиёт таълим кластерини яратиш орқали ушбу олий таълим муассасасининг Кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш белгиланганди.

Айни пайтда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида кўп тармоқли клиника ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Дилдора Рустамова таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган ушбу янги Кўп тармоқли клиника директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Д. Рустамова 1992 йилда Тошкент тиббиёт академиясида ва 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Шу вақтгача у Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019