Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади

10:15 03 Июль 2019 Жамият
1301 0

Фото: «Халқ сўзи»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Халқ сўзи Online” ахборот сайтида “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.​

Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Лойсон қишлоқ врачлик пункти марказдан 14 километр узоқликда жойлашган бўлиб, ҳудуддаги қарийб 7000 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиб келган. МазкурҚВП 1985 йилда ҳудуд аҳолиси томонидан ҳашар йўли орқали қурилган бўлиб, ушбу иншоот 2014 йилда авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Шундан сўнг 2017 йилга қадар Лойсон ҚВП ўз фаолиятини ҳудуддаги 20-мактабгача таълим муассасасининг бўш турган биносида давом эттириб келган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосанҚўштепа тумани халқ депутатлари кенгашининг 2017йил 7 апрелдаги тегишли қарорига кўра, ҚВП биноси фойдаланишга яроқсизлиги, ҳудуддаги аҳоли сонининг 10-12 минг нафардан кам бўлган эканлиги ҳамда моддий-техник базаси етарли бўлмаганлиги сабабли фаолияти бутунлай тугатилиб, ҳудуддаги 86-сонли (Қашқар) Қишлоқ оилавий поликлиникасига бириктирилган.

Айни пайтда Лойсон қишлоғи ҳудудидаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада қулайлаштириш мақсадида 86-Қишлоқ оилавий поликлиникасининг таянч пункти сифатида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини биносининг 4 та хонаси ажратилди ва бу ерда умумий амалиёт шифокори, муолажа ҳамда патронаж ҳамширалар фаолияти йўлга қўйилди.

Мурожаатда кўрсатилган очиқ хат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари томонидан Лойсон маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашув ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувдан сўнг, мазкур муаммо бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан яқин кунларда аҳолининг талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳудуд аҳолиси учун ҳудуддаги 86-ҚОПнинг таянч пункти сифатида фаолият кўрсатиб келаётган МФЙ биносида яна иккита хона — тиббий таҳлиллар учун лаборатория ва аёллар маслаҳатхонасини ташкил этишга келишилди. 

Шунингдек, мутасаддилар томонидан вазирлик ва юқори ташкилот идораларига ҳудуддаги 86-сонли (Қашқар) Қишлоқ оилавий поликлиникасининг фаолият кўрсатиб келаётган биноси реконструкция ҳолатига келиб қолганлиги ва қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларига эҳтиёж юқори эканлиги сабабли ушбу ҚОП биносини Лойсон МФЙ ҳамда 86-ҚОП жойлашган ҳудуд ўрталиғига, яъни Шаҳартепа ёки Деҳқонобод МФЙ ҳудудига қуриш бўйича таклиф лойиҳаси киритилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси яқин вақт ичида ушбу таклифни тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқиб, ҳолат юзасидан ижобий томонга ўзгариш бўлишини маълум қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019