“Сквер”да тунги дрифт уюштирганлар ким эди?

10:27 20 Сентябр 2019 Жамият
796 0

Ижтимоий тармоқларда Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлда кимлиги номаълум шахсларнинг катта тезликда автомобиль ҳайдаб, турли трюкларни бажараётгани акс этган видеоёзувлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ берди. Унда айтилишича, 13 ва 14 сентябрь кунлари тахминан соат 02.00-02.30 да Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда, хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилган.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, атрофдаги йўллар ва пиёдалар йўлакчалари пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва ППХ ходимлари ва экипажлари томонидан 10-15 дақиқага беркитилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?