Сирдарёдаги “Юрт байроғи” майдонида тантанали тадбир бўлиб ўтди

12:24 18 Ноябрь 2019 Жамият
1541 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон шаҳридаги муҳташам ва улуғвор “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Эътироф этиш керакки, “Юрт байроғи” майдони шаҳарликлар ва меҳмонларнинг энг севимли масканига айланган. Бу ерда жорий йилда ўрнатилган республикамиздаги энг пурвиқор ва маҳобатли байроқларимиздан бири ҳилпираб турибди. Унинг баландлиги 65 метр, ҳажми эса 18 метрга 6 метр.

Тантанада Сирдарё вилояти ҳокими ҒофиржонМирзаевсўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади.

-Мамлакатимиз ғурури ва ифтихори – Давлат байроғи ўрнатилган ушбу майдон ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишламоқда -дейди Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши фаоли Нигора Орифжонова.-Қолаверса, ёшларни ватанпарвар, юртга садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етишларида ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади, албатта. Зеро, ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Тантана доирасида ўтказилган ярим марафонда давлатимиз байроғи шаҳар кўчаларидан олиб ўтилди. Шунингдек, Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактаби ўқувчилари томонидан байроғимизни улуғловчи шеърлар ўқилди, санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Сирдарёда байрам тадбирлари давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019