Сирдарёдаги музейда сақланаётган кўза лойига нега йод қўшилган?

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейида сақланаётган Эски Ховостепадан топилган кўза йод қўшилган лойдан ясалгани аниқланди. Маълумки, инсон танасида мазкур модда етишмовчилиги туфайли бўқоқ касаллиги пайдо бўлади. Олимларнинг фикрича, айни дарднинг олдини олиш ва уни даволаш мақсадида ўтмишнинг энг асосий сув идиши бўлган кўзаларнинг лойига йод қўшилган. Яъни кўзалар бир вақтнинг ўзида ҳам идиш, ҳам даво воситаси бўлиб хизмат қилган.
Эски Ховостепадан топилган яна бир экспонат- ҳумо қуши тасвири туширилган шамдон тутқичини иккита – Термиз археология ва Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейида кўриш мумкин.Ҳосилдорлик маъбудаси - Анахита ҳайкалчалари ҳам ноёб ҳисобланади. Сайхунобод туманидаги Киндиктепада олиб борилган археологик изланишлар натижаси ҳисобланмиш шакли, белгилари билан бир-бирини такрорламайдиган муҳрлар эса тарихда Шарқ Уйғониш даври деб юритиладиган IX-X асрларга мансублиги маълум бўлди.
-Бизда бундай илмий-тарихий жиҳатдан қимматли аҳамиятга эга археологик топилмалар сони анчагина, -дейди музей директори Зокиржон Холдоров. - Шу боис ҳам вилоятимиз гарчи бир вақтлар қўш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган Мирзачўл негизида ташкил этилган бўлса-да, ноёб осори атиқа экспонатларнинг кўплиги бўйича республикамиздаги 160 та музейлар ўртасида 16 –ўринда туради.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: