“Silk Road Bazar” фестивалида 700 миллион сўмдан ортиқ ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди

12:01 09 Октябр 2019 Жамият
208 0

Сентябрь ойининг сўнгида Самарқандда Халқаро туризм кунига бағишланган II “Silk Road Bazar” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги бўлими, Туризмни ривожлантириш департаменти, Ҳунармандлар уюшмаси, Халқ таълими бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Бу йилги фестивалда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 80 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этди. Фестивалга ташриф буюрадиган меҳмон ва иштирокчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бу йилги фестиваль бўладиган ҳудудга 20дан ортиқ овқатланиш марказлари вакиллари жалб қилинди. Фестивалнинг бадиий қисмига тўхталадиган бўлсак, бу йил 60 дан ортиқ санъаткор ва филармония жамоалари, шунингдек, ўнлаб болалар гуруҳлари ўзларининг ажойиб концерт дастурлари билан қатнашишди. Самарқанд шаҳрида иккинчи бор ташкил этилган “ Silk Road Bazar” фестивали учун битта асосий ва иккита қўшимча саҳна безатилди, фестивалга янда кўтаринки руҳ бағишлаш учун мусиқий шоулар ҳам намойиш этилди.

Шу билан бирга, ушбу тадбирнинг жозибадорлигини янда ошириш мақсадида фестиваль бўлиб ўтаётган павильонлар иккита катта LED-экран орқали реал вақтда содир бўлган воқеаларни трансляция қилди. Шунингдек, Халқаро туризм кунини Самарқанд шаҳрида муносиб нишонлаш мақсадида хоҳловчилар учун ҳаво шари (аэростат)да учиш имконияти яратилди. Концертдан кейин Регистон майдонида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун 3D-лазер шоу ҳам намойиш этилди. Статистик маълумотларга тўхталадиган бўлсак, икки кун давомида фестивалга 3000 дан ортиқ чет эллик сайёҳ, бошқа ҳудудлардан Самарқанд шаҳрига 55 мингга яқин меҳмон ва маҳаллий аҳоли ташриф буюрди. Таъкидлаш жоизки, фестиваль давомида 700 миллион сўмдан ортиқ ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019