Шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланди

22:06 25 Март 2020 Дунё
152 0

Фото: www.google.com

Британия тахтининг вориси 71 ёшли шаҳзода Чарльз коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда 25 март куни Sky News телеканали Кларенс Хаус қироллик оиласи аъзоларининг яшаш жойидан келган хабарга асосланиб хабар берди.

“Шаҳзода Чарльзда унинг енгил симптомлари бор, аммо умуман олганда, унинг соғлиғи яхши ва сўнгги бир неча кун давомида одатдагидек уйдан чиқиб ишлади”, дейилади хабарда.

Чарльзнинг рафиқаси, Корнуолл герцогиняси, Камила ҳам коронавирус учун текширувдан ўтди ва бу салбий натижани берди. Ҳукумат ва шифокорлар томонидан тавсия этилганидек, шаҳзода ва герцогиня Шотландиядаги ўз уйида изоляция қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда коронавирус бўйича 190 дан ортиқ мамлакатларда беморларга ташхис қўйилди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемиясини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 25 март куни дунёда 440 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган, 19.5 мингдан ортиқ бемор вафот этган, 110 мингдан ошиғи даволанган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019