Шаҳрам Ғиёсов ўз ғалабасини мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлади

Хабарингиз бор, бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпиони, айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов 25 август куни Мексикада ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Шу куни ҳамюртимиз колумбиялик таниқли боксчи Дарлейс Пересга қарши рингга кўтарилди ва номдор рақибини атиги 30 сонияда, яъни биринчи зарбанинг ўзидаёқ нокаутга учратди. Таъкидлаш керак, Дарлейс Перес профессионал бокснинг нуфузли WBA йўналиши енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони саналади.
Проф боксда чемпионлик сари дадил қадам ташлаётган Шаҳрам Ғиёсов шу тариқа ўзининг 9-жангида ҳам зафар қучди. Бухоролик боксчимиз 29 август куни юртимизга қайтиб келади. Шаҳрам Ғиёсов Дарлейс Перес устидан қозонган ғалабасини халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами, мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: