Сенсация! Канн кинофестивалида Гран-при бизники!

02:20 27 Май 2019 Маданият
2066 0

Сенсация! Ҳозиргина олинган маълумотларга кўра, Франциянинг Канн шаҳрида 14-25 май кунлари бўлиб ўтган халқаро кинофестиваль доирасида бўлиб ўтган “International Festival Entrʼ2 marches” қисқа метражли фильмлар фестивалида ҳамюртимиз, ёш, умидли кинорежиссёр Шокир Ҳолиқовнинг “Чой”деб номланган фильми Гран прига сазовор бўлди!

Бу ўзбек киноси учун тарихий воқеа! Бу фестиваль, Каннинг асосий фестивалига солиштириб, оддий тил билан тушинтирадиган бўлсак, спортчиларнинг Олимпиада ҳамда Параолимпиадасига қиёслаш мумкин. Лекин у қандай номланмасин, барибир Канн кинофестивали саналади ва бу ўзбек кино санъатида содир бўлган катта ҳодиса! Ўтган йили Канн сафари чоғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева айнан шу йўналишда ўзи бошқараётган марказ номидан фильм қилиш ниятини билдирган эди. Шокир эса ана шу ниятни амалга оширди. Кино дунёсидаги энг нуфузли кинофестивалнинг нуфузли соврини билан Шокир Холиқов ҳамда унинг ижодий гуруҳини, барча ўзбек киноси мухлисларини табриклаймиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?