Сенат Раиси: “Умумий тусдаги қонунларни маъқуллаш амалиётидан тўлиқ воз кечиш лозим”

11:03 23 Август 2019 Сиёсат
80 0

Сенат Раиси Танзила Норбоева ўз маърузасида олдинга қўйилган янги вазифалар ижросини самарали таъминлаш учун сенаторлар эътиборини қуйидаги жиҳатларга қаратди:

“Биринчидан, бугунги кунда амалга оширишнинг аниқ механизми мавжуд бўлмаган, давлат ва жамият ривожига ижобий таъсир кўрсата олмаётган умумий тусдаги қонунларни маъқуллаш амалиётидан тўлиқ воз кечиш лозим.

Иккинчидан, ўтказиладиган ҳар бир назорат тадбирининг аниқ амалий натижалар билан якунланишига эришиш шарт.

Жойлардаги, шунингдек соҳа ва тармоқлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ечими юзасидан парламент назорати воситаларини қўллаган ҳолда амалий таклиф ва ташаббусларни фаол илгари суриш зарур.

Учинчидан, юқорида таъкидланганидек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга кўмаклашиш нафақат Сенатнинг тегишли комиссияси, балки бошқа қўмита ва комиссиялари фаолиятининг ҳам устувор йўналишларидан бири бўлиши керак.

Айниқса, жойларда ўтказиладиган назорат тадбирларига маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини сўзсиз таъминлаш шарт.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар қарорлари ижроси юзасидан назорат олиб боришда ҳудудлардан сайланган сенаторлар уларга амалий ёрдам кўрсатиши керак.

Тўртинчидан, гендер тенглик масалалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг тўлиқ рўёбга чиқишини таъминлаш, аҳоли, хусусан ёшларни иш билан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш бўйича ишларда фаол иштирок этиш ҳар бир қўмита ва комиссия, сенаторнинг асосий вазифаларидан бўлиб қолаверади.

Бешинчидан, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш амалиётини янада кучайтириш зарур.

Ўйлайманки, ҳар бир сенатор ўз ваколатларини сўзсиз амалга ошириш, энг муҳими, халқни рози қилишдек эзгу мақсад рўёби йўлида барча имкониятларни ишга солади”, - деди у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019