Сенат Раиси: “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун юртимизнинг энергетик салоҳиятини юксалтириш йўлидаги улкан қадамдир”

11:00 23 Август 2019 Сиёсат
87 0

Сенат ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева бугун даврнинг ўзи, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар шиддати бизнинг олдимизга янада масъулиятли вазифаларни қўяётгани таъкидлаб ўтди. 

“Бу вазифалар ижроси тезкорлик талаб этиши билан бирга, қонунийлик ва адолат устуворлигига сўзсиз амал қилишни ҳам тақозо этади.

Турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва мамлакатимиз обрўсига путур етказаётган ахборот ҳамда у билан боғлиқ хуружларнинг сабабларидан бири ҳам баъзи ҳолларда қонунлардаги қатъий нормаларга эътиборсиз ёндашувнинг оқибатидир.

Ўз навбатида, бугунги ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган қонунлар ва бошқа долзарб масалалар мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, ҳар бир соҳада қонунийликни сўзсиз таъминлашга хизмат қилади.

Жумладан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар аёлларимизнинг бахтли ҳаётини тўлиқ кафолатлашнинг муҳим омилларидан бўлади.

“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун эса юртимизнинг энергетик салоҳиятини юксалтириш йўлидаги улкан қадамдир.

Ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар, назорат фаолиятимизга доир масалаларга ҳам шу нуқтаи назардан баҳо бериш мумкин.

Мазкур масалаларнинг ғоят долзарблигини инобатга олиб, Сизларни улар юзасидан муҳокамаларда фаол иштирок этишга чақираман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019