Саудия муфтийси ҳайит намози бўйича фатво берди

21:50 21 Май 2020 Жамият
361 0

Архив фото

Коронавирус пандемияси сабаб жамоат намозларини уйларида адо қилаётган бутун дунё мусулмонлари ҳайит намозини ҳам жамоат бўлиб ўқий олмайдилар.

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди. Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади. Намоз икки ракъат бўлиб, унда олтита такбир бор.

Шунингдек, у фитр садақа ва закотни муносиб бўлган одамларга тақсимлаб бериш ва ҳайит доимгидек хурсандчилик билан нишонлаши кераклигини қўшимча қилди.

Уламолар кенгашининг аъзоси шайх Aбдул Салом Aбдуллоҳ Сулаймон ҳайит намозини ёлғиз ўқимай, оила аъзолари бўлса, уларнинг ҳамроҳлигида адо қилишлари мумкинлигини фатвода билдириб ўтди.

Замзам суви Саудия Арабистони бўйлаб дўконлар орқали тарқатилади

Ҳайит намоз вақти

Шунингдек, олимлар ҳайит намозининг вақти қуёш чиққандан сўнг 15-30 минут ўтиши кераклигини айтадилар. Ҳайит намозининг вақти пешин намозидан олдин тугайди.

Барча мазҳабларга кўра, қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмас. Шундай қилиб, қуёш чиққандан 15-30 минут кейин намоз ўқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?