Саудия Арабистони компанияси Бухорода муқобил энергия ишлаб чиқариш технологиясини қўллаш мақсадида махсус лойиҳа ишлаб чиқди

10:59 29 Октябр 2019 Иқтисодиёт
210 0

Гап Саудия Aрабистонида фаолият юритаётган “Enhancing Your Living “ компанияси ҳақида бормоқда. Қуёш панеллари воситасида электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бу компания Бухорода шу технологияни қўллаш ниятида махсус лойиҳа тайёрлади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, 28 октябрь куни шу компаниянинг Юсуф Исҳоқ Бухорий бошчилигидаги делегацияси аъзолари Бухорода бўлишган. Улар вилоят ҳокими Ў. Барноев билан учрашув чоғида“Enhancing Your Living “ компанияси фаолияти хусусида сўзлаб беришган ва муқобил энергия манбаси яратишга доир ўз таклифларини баён этишган. Таъкидланишича, замонавий технологияни қўллаш борасида улар етарли тажрибага эга.Чунончи, Кувайт ҳамда Қатар давлатларида аҳоли ва ўқув муассасалари учун муқобил энергия ҳосил қилувчи электр станциялари барпо қилишган.

Мулоқот жараёнида вилоят мутасаддилари томонидан хорижий инвесторларга ушбу лойиҳани кичик саноат зонаси ёки ўзаро келишувга мувофиқ бошқа бир манзилда синовдан ўтказиш таклифи билдирилди.Бу ўринда электр энергиясига талаб нисбатан катта бўлган ҳудуд назарда тутилди, албатта. Якунда лойиҳани ҳар томонлама ўрганиш ва амалда синовдан ўтказиш юмушларини “Бухоро электр тармоқлари” акционерлик жамияти мутахассислари билан ҳамкорликда олиб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Дарвоқе, 2019 йил вилоятда муқобил энергия манбаларини яратиш ишларига киришилган йил сифатида тарихда қолади. Гап шундаки, Хитой Халқ Республикасининг “Liaoning lider “ корпорацияси билан тузилган меморандумга мувофиқ, яқинда юртимизда биринчи шамол электростанциясини қуриш юмушларига тамал тоши қўйилганди.Лойиҳа Ғиждувон туманининг “Қутчи” массивида амалга оширилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, (“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019