Саримсоқ пиёз ҳақиқатдан ҳам коронавируснинг кушандасими?

12:21 16 Март 2020 Жамият
4347 0

Кечаи нтернет тармоқларида “Короновируснинг давоси топилди. Бу саримсоқпиёз” деган хабар тарқалди. Бу ахборот ўз натижасини бермай қолмади. Одамларнинг ушбу сабзавотга бўлган талаби кескин ошганлиги кузатилди ва бу давом этмоқда. Ўз-ўзидан нархи ҳам кўтарилди.

Савол туғилади: агар ўша “чеснок” коронавируснинг давоси бўлса, нега Хитойда унга эътибор берилмаяпти ва бошқа мамлакатларда ҳам ? Энг асосийси, мутахассислар томонидан тавсия қилинаётган профилактика рўйхатларида нега унда саримсоқпиёз кўрсатилмаяпти?Тўғри, мазкур неъмат ўзи аччиқ бўлса-да, хушхўр ва муҳими, минг дардга даволиги ҳам илмий, ҳам амалий исботини топган. Аммо айнан коронавирусга қарши юз фоиз даво манбаси эканлиги бўйича ҳеч бир расмий тиббий хулоса берилгани йўқ.

Ва фикр туғилади: бундай асоссиз шифо “кашфиёти”ининг тагида бизнес мақсади яширинмаганмикан? Бугун-эрта яна бирон мевами сабзавот, дейлик, олмами, шолғомми коронавируснинг юз фоиз даво воситаси экан деган миш-миш чиқиб қолмасмикан?

Азиз юртдошлар,жараёндан фойдаланиб қолиб, мўмай даромад қилиш мақсадида тарқатилаётган бундай хабарларни ўқиб, чалғиманг! Фақат малакали тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган расмий тавсияларга ишонинг ва унга амал қилинг!

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?