Депутат: Сардоба фожеасидан зарарланган аҳолига кўп қаватли уйлар қуриб бериш нотўғри

04:23 15 Май 2020 Сиёсат
281 0

Фото: adolat.uz

Сардоба фожиасидан зарарланган аҳолига кўп қаватли уйлар қуриб бериш нотўғри. Ҳовли-жойларини тиклаб олишлари учун пул шаклида моддий ёрдам тарқатиш керак. Ўзлари қуриб олади.

Қишлоқ жойда аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Уларга ер керак. Сардоба фожиасидан зарар кўрган аҳолининг ери бор. Ишлайдиган меҳнат кучи бор. Қурилиш материаллари бор. Қайта қуриш учун, қўшимча қурилиш материаллари сотиб олишлари учун пул керак. Бўлди, шу билан муаммо ечилади. Қишлоқ жойларда кўп қаватли уйлар қуришнинг ноқулай тарафлари кўп.

Қишлоқда туғилиб, кенг дала бағрида яшашга ўрганган одамлар учун кўп қаватли уй умуман тўғри келмайди. Дарҳақиқат, улар қишлоқ одамлари, ер одамлари…

Абдуқаҳҳор ИМИНАХУНОВ,

Сергели туман Кенгаши депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?