Сардобада ҳодисасидан жабрланганларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун 100 млн доллар ажратилади

17:30 22 Май 2020 Жамият
149 0

“Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган хонадонларни эгаликка бериш учун йўналтирилади.

Қарорга кўра, мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағлари мақбуллаштирилади.

Мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

— 2020 йилда Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳисобидан қуйидагиларга ажратилган маблағлар ўрнини қоплаш учун:

  •  Президентнинг  Ф–5569-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағ;
  •  Президентнинг ПҚ–4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат боғчаларни ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган маблағ;
  •  Ҳукуматнинг 950-сон фармойишига асосан фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли ер участкалари олиб қўйилиши ҳамда кўчмас мулк объектларининг бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағ;
  •  Президентнинг ПФ–5953-сон Фармонига асосан янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ажратилган маблағ;

— Президентнинг  Ф–5567-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига маблағ ажратиш (шу жумладан, олдин ажратилган маблағ ўрнини қоплаш) учун;

— Президентнинг ПҚ–4700-сон қарорига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида туман бюджетларига ажратилган маблағ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?