Саратон ҳужайраларини ўлдирадиган витамин аниқланди

08:17 13 Март 2020 Lifestyle
294 0

Олимлар томонидан B12 витамини организмда саратон ҳужайраларини бузиш ва йўқ қилиш жараёнларини бошлаб беришини исботлашди. У бу борада ўсимтага қарши модда билан “ҳамкорлик“да ишлаши аниқланган. Бу ҳақда Хроника.инфо манбаси хабар берди.
Россия фанлар академияси биофизикларининг маълум қилишларича, B12 билан бундай комбинация саратон ўсимталарида оксидлаш жараёнини ишга тушириб, уни жадал кучайтиради.
Ўсимтага қарши дорилар кўпинча саратон ўсмаларида ўзини ўзи йўқ қилиш дастурини ишга туширади ва бундан унинг атрофидаги тўқималарга зарар етказилмайди. B12 витамини ҳам шундай хусусиятга эга эканлиги аниқланди. У жигар, мол ва қўй гўштлари, тухум, курка кўкраги, сут, пишлоқ, балиқ маҳсулотлари таркибида учрайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019