Самолёт чағалайлар тўдаси билан тўқнашиб, маккажўхоризорга қўндирилди

15:37 15 Август 2019 Дунё
149 0

Бугун эрталаб “Уральские авиалинии”га тегишли А321 йўловчи лайнери “Жуковский-Симферополь” йўналишида рейсни амалга ошираётган пайтда Москва вилоятига қўнишга мажбур бўлди.

Гап шундаки, самолёт ҳавога кўтарилгач, чағалайлар галаси билан тўқнашиб кетган. Қушларнинг двигателга кириб қолиши носозликни келтириб чиқарган. Оқибатда экипаж самолётни “Жуковский” аэропорти учиш-қўниш майдонидан бир километр узоқликдаги маккажўхори майдонига қўндиришга мажбур бўлган.

РИА Новости хабарига кўра, борда 226 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзои бўлган. 23 киши, жумладан, бир ҳомиладор аёл ва тўққиз нафар ёш бола  шифохонага ётқизилган. 

Ушбу воқеани текшириш учун Росавиация вакилларидан иборат махсус комиссия тузилди. 

Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспорти эксплуатацияси қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019