Самарқанд туризм бўйича нуфузли конференциясига мезбонлик қилмоқда 

11:36 27 Ноябрь 2019 Welcome to uzbekistan
574 0

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг Марказий Осиё минтақавий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбирда Хитойнинг етакчи сайёҳлик компаниялари “QYER (Beijing) Company Limited”, “Utour”, “Caissa” ва бошқалар, шунингдек, “Tourism Capital”, “Palm Investment Co”, “Shougang Concord International Enterprises Co. Ltd” каби қатор Хитой инвестиция компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Иштирокчи шаҳарлар орасида Пенанг (Малайзия), Тбилиси (Грузия), Танжунг Пандан (Индонезия), Гаага (Нидерландия) кабиларни қайд этиш мумкин. Шунингдек, мазкур тадбирда қатор хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган “Бир макон бир йўл” деб номланган Марказий Осиё Конференциясининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Қайд этилганидек, бу каби тадбирларни ўтказиш Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини жаҳон майдонларида кенг тарғиб этиш, ушбу соҳадаги етакчи шаҳарлар тажрибасидан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Таъкидлаш жоизки, Самарқанд Ўзбекистон шаҳарлари ичида биринчилар қаторида 2019 йилнинг бошида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерациясига аъзо сифатида қабул қилинган. Ташкилот 142 шаҳар ва 80 халқаро институтни ўз ичига олади.

Тадбир доирасида Хитой Халқ Республикасининг йирик туризм ташкилотлари ҳамда инвестиция компаниялари билан В2В ва G2B кўринишидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев ("Халқ сўзи")

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?