Россиянинг машҳур “НТВ” ​ телеканали Қашқадарё ҳақида кўрсатув тайёрлайди

10:47 12 Март 2020 Welcome to uzbekistan
285 0

Президентимиз томонидан “Фестиваллар шаҳри” мақоми берилган Шаҳрисабз шаҳри обидалари ҳамда Қашқадарёнинг бой маданий ва тарихий ёдгорликлари, асрларга тенгдош миллий қадриятлари, ўзига хос таомлари бугун доимий тарзда хорижий ОАВ нигоҳида. Жумладан, Россия Федерациясининг МДҲ ва бошқа давлатларда кўп миллионли томошабинларига эга “НТВ” телеканали Наврўз байрами арафасида Қашқадарёнинг миллий таомлари тайёрланиш жараёни ҳақида туркум теледастурларни тасвирга олиш учун вилоятимизга ташриф буюрмоқда.Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси aхборот хизмати хабарига таяниб “Nasafnews” манбаси хабар қилмоқда.

-Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимиз туристик салоҳиятини жаҳонга танитиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда дейди, -Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоҳруҳ Жалолов. –Бу борада хорижий ОАВ билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Россиянинг “НТВ” телеканали ижодкорлари икки йил аввал ҳам вилоятимизда ўтган Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиб, теледастурлар тайёрлашган эди.

Кўрсатув ижодкорлари жорий йилнинг 17-18 март кунлари воҳамизга келиб, биринчи агротуристик қишлоқ “Варганза” ҳамда этнотуристик қишлоқ ҳисобланмиш “Ғилон”да, сўлим манзарага эга, Буюк ипак йўлининг муҳим йўналишларидан бири бўлган “Тахтиқорача” довонида Қашқадарё вилоятига хос бўлган миллий таомларнинг тайёрланиш жараёнини суратга олишади.

Бу эса албатта, юртимизга энг кўп ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлардан бўлмиш россияликларнинг вилоятимизга қизиқишини янада оширишга ҳамда улар сонининг кескин кўпайишига хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019