Россиялик икки бешкурашчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

14:08 27 Август 2019 Спорт
203 0

2019 йилнинг 6 феврал куни Россия ва Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерациялари орасида имзоланган меморандумга кўра, икки нафар россиялик юқори класс спортчилари Александра Савкина ва Алисэ Фахрутдиновалар мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси хабар қилди.

Узоқ муддат давомида олиб борилган музокарлар натижасида Халқаро Бешкураш иттифоқи(UIPM)дан бунга рухсат олинган. 

Айни дамда спортчилар Новогорск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларида қатнашяпти. Улар 2-8 сентябрь кунлари Будапештда бўлиб ўтадиган замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019