Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ошди

16:21 17 Июнь 2019 Иқтисодиёт
349 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 818 миллион АҚШ доллари(шундан 340 миллиони Россия фуқаролари томонидан) жўнатилган. Ўтган йилнинг ушбу даврида мазкур кўрсаткич 726 млн. доллар эди. 

Россия Марказий банки маълумотига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида Россиядан пул жўнатмалари бўйича етакчилигини мустаҳкамлаган.

Масалан, РФдан Тожикистонга 2019 йилнинг биринчи чорагида 462 миллион доллар (ўтган йилнинг мос даврида 487 миллион) юборилган. Бу иккинчи кўрсаткичдир. 

Арманистонга эса, аксинча, пул жўнатмалари камайган. 2018 йилнинг дастлабки уч ойида 209 миллион ўрнига бу сафар  194 миллион доллар пул ўтказилган. 

Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш эса ўтаётган йилда сезиларли равишда камайиб, 75 миллион долларни ташкил этган. Ваҳолонки, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 103 миллион долларга етган эди. 

Умуман олганда, жисмоний шахслар 2018 йил якуни бўйича РФдан Ўзбекистонга қарийб 4 млрд. доллар маблағ ўтказган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019