Россияда патент асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг ҳозирги тартиби қандай? 

04:33 23 Май 2020 Жамият
104 0

Россия ИИВ мигрантларнинг патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига қўшимча изоҳ берди.

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан, патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган.

Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади.

Патентнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Иш берувчиларнинг хорижий фуқаролардан аванс тўловларини тўлашни талаб қилиши асоссиздир.

Патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ушбу муддат давомида патент расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?