Россияда антирекорд: Ўтган бир суткада 150 киши коронавирусдан вафот этди

17:09 22 Май 2020 Дунё
79 0

Фото: mk.ru

Россияда 21 май куни 150 киши коронавирус туфайли оламдан ўтди. Бу Россияда COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг кунлик энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. 

20 май куни эса 135 нафар бемор коронавирусдан вафот этган эди.

Айни пайтда бу мамлакатда қурбон бўлганларнинг умумий сони 3249 кишини ташкил қилмоқда.

Россиянинг коронавирусга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги 24 сутка ичида 8894 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди ва касалларнинг умумий сони 326 448 нафарга етди. 99 825 киши касалликдан соғайган бўлиб, ҳозирда 223 374 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?