Россия ва КХДР президентлари Узоқ Шарқда учрашди ва музокаралар олиб борди

15:00 25 Апрель 2019 Дунё
1437 0

Россия президенти Владимир Путин Узоқ Шарқ федерал университети кампусида КХДР етакчиси Ким Чен Инни кутиб олди. Россия раҳбари S корпуси ён қисмига чиққан, бу ерда фахрий қоровул саф тортди. Шундан сўнг томонлар ёпиқ эшиклар ортида музокаралар олиб боришди.

Россия президенти Владимир Путин КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан юзма-юз мулоқотни батафсил деб атади ва тилга олинган мавзуларни санаб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Биз давлатлараро муносабатларимиз тарихи ҳақида ҳам гаплашиб олдик. Бугунги кун, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди”, - деди Путин.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилишди.

“Вазият яхшиланиши учун ижобий истиқболларга эга бўлиш мақсадида нимани ва қандай қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик”, - дея қўшимча қилди у.

Учрашув Узоқ Шарқ федерал университетининг Русский оролидаги кампусида бўлиб ўтди.

Икки соат давом этган юзма-юз мулоқотдан кейин музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган шаклда давом эттирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?