Россия компанияси Ўзбекистондаги энг асосий рангли металлар ишлаб чиқарувчини модернизация қилади

14:10 14 Август 2019 Жамият
57 0

Иллюстратив фото

“Уралмашзавод” Ўзбекистондаги энг асосий рангли металлар ишлаб чиқарувчи корхона - Олмалиқ КМКнинг асосий бойитиш фабрикасини модернизация қилади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. 

Шартномага кўра, Россия корхонаси мис билан бойитиш фабрикаси технологик линиясини тўлиқ янги асбоб-ускуналарга алмаштиради. Янада мустаҳкам пўлат маркаси, янги зирҳ ва махсус бурғулаш камералари шулар жумласидандир, бошқариш ва назоратнинг автоматлаштирилган янги тизими қўлланилади.

Битим асосида 20 та автоматлаштирилган бурғулаш комплекси, 30 та ғалвир машинаси ва 2 та шарли тегирмон олиб келинади.

Модернизация барча нуқталарда энергия сарфини камайтириш, меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилади.

ОКМК Ўзбекистонда мис ишлаб чиқарувчи ягона комбинат бўлиши баробарида юртимизда ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи ҳам унинг ҳиссасига тўғри келади. 

2018 йил августидан корхонанинг давлат улуши SFI Management Group компанияси ишончли бошқарувига берилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019