Роналду машғулотларга киришди. Европага катта футбол қайтмоқда

00:23 20 Май 2020 Спорт
121 0

Португулиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду яна Италияга қайди ва машғулотларга киришди.

"Football Italia "нинг ёзишича, футболчи Туринга учиб келган ва "Ювентус" билан машғулотларни давом эттирмоқда.
Роналду карантин жорий этилгандан сўнг Португалияга кетган эди ва у ерда тахминан икки ой яшади.  19 май куни Роналду коронавирусга тест топширган ва машғулотларга киришган..

Футбол бўйича Словения чемпионати давом эттиралади. Словения футбол иттифоқи сайтида берилган хабарга кўра, 5 июнь кунидан футбол бўйича мамлакат чемпионати яна ўтказила бошланади. Учрашувлар тақвими 29 майга қадар тасдиқланади. Олдинроқ Словения ҳукумати инфекция тарқалишининг камайиши сабабли мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилган эди. 

Футбол бўйича  Уэльс чемпионати эса муддатидан олдин якунланди. Турнир веб-сайтида ёзилишича, жорий мавсумда мамлакат чемпиони "Cоннас Кей" клуби эълон қилинди. Кейинги совринли ўринлар "Нью-Сейнтс" ва "Бала Таун" жамоаларига насиб этди. "Cоннас Кей"  ўз тарихида биринчи марта чемпионликка сазавор бўлди.

Италиянинг барча СПАЛ жамоасининг барча футболчилари коронавирусна топширгнан тестлари салбий натижани кўрсатган. Маълумки, пандемия туфайли Италия чемпионати тўхтатиб қўйилган. СПАЛ жорий мавсумда 18 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди. 

"Биз футболчилар ва жамоа ходимларининг коронавирусга топширган тест синовлари салбий натижани кўрсатганини эълон қилишдан мамнунмиз", - дейилади клуб томонидан тарқатилган хабарди.

Англия Премер-лигаси 17 ва 18 май кунлари 748 нафар футболчи ва клуб ходимлари коронавирус учун тест топширган. Текширув натижасида учта жамоада олти нафар футболчисида касаллик аниқланган. Вирусга чалинганларнинг исмлари ошкор қилинмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?