“Роғун” ГЭСи қурилишида пул ўзлаштирган компания раҳбари 10 йилга қамалди

14:38 14 Август 2019 Дунё
294 0

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Б.Ғофуров туманидаги “Фаровон-2016” МЧЖ раҳбари Қосим Яҳёев маблағларни растрата қилиш ва ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Avesta хабар берди.

“Фаровон-2016” компанияси раҳбари Қ.Яҳёев “Роғун” гидроэлектр станцияси учун зангламайдиган электродлар сотиб олиш бўйича тендерда ютиб чиқади, бироқ жараёнда маблағларнинг бир қисмини ўзлаштириб юборади.

Тожикистон давлат молиявий назорат ва коррупцияга қарши курашиш агентлигиниг Сўғд вилояти бўйича бошқармаси томонидан шу бўйича суриштирув ишлари олиб борилди.

Тендерда ғалаба қозонган Қ.Яҳёев “Роғун” ГЭСи учун 13,4 тонна зангламайдиган электрод сотиб олиши керак эди.

Аслида у 12 млн. 71 минг сомонийга 12,2 тонна шундай қурилиш материалини харид қилиб, ГЭСга 600 минг сомоний зарар етказгани аниқланди.

Унга нисбатан тегишли моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд Қ.Яҳёевни айбдор деб топиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019