Рио-де-Жанейро Токио-2020 эшикларини очади

12:13 27 Август 2019 Спорт
148 0

28 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи старт олади. 3 сентябргача давом этадиган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртларимиз айни пайтда Риога етиб келишди ва тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур беллашувларни кузатиб бориш ва вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раҳбари Ойбек Норинбоев ҳам Бразилияга ташриф буюрган. Ҳамюртларимиз мусобақада 10 метр масофадан пневматик милтиқ ва тўппончадан, шунингдек, 50 метрдан 3 хил ҳолатда ўқ отиш йўналишларида иштирок этадилар. Терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

Азизжон Муҳаммадраҳимов

Маргарита Орлова

Cаидхон Сайфуддинов

Владимир Свечников

Вадим Скороваров

Мухтасар Тоҳирова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019