Расман: Сенат раиси ўринбосари Светлана Артикованинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

20:05 07 Ноябрь 2019 Сиёсат
1348 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Светлана Баймирзаевна Артикованинг ваколати муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги Фармонига асосан Светлана Баймирзаевна Артикова Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?