Расман: 1 октябрдан халқаро тўлов карталаридан хорижий валюталар ечиб олиниши тўхтатилади. Нега?

13:11 26 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
443 0

Жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридан нақд пул маблағларини ечиб олиш тўғрисида Марказий банк ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро тўлов карталаридан (ХТК) нақд валюта маблағларини ечиб олишга оид оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларга маълум қилади.

Валюта айирбошлаш операцияларида қулайликлар яратиш ҳамда уларни соддалаштириш мақсадида, 2019 йил август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб тижорат банкларидаги валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани сотиш амалиёти жорий қилинди.

Шу билан бирга, амалиётда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ шубҳали операцияларни амалга ошириш, хусусан мамлакат ҳудудида бошқа шахслар томонидан норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридан валюта маблағларининг ечиб олиниши ҳолатлари мавжуд ва улар бўйича хатарлар юзага келмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валюта – “сўм”да амалга оширилиши лозимлиги, шунингдек халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мамлакат ҳудудида банкоматлар орқали ХТКдан маблағларнинг ечиб олиниши фақат миллий валютада амалга оширилади.

Жисмоний шахслар – резидентлар бевосита тижорат банклари муассасаларида шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ХТКдан хорижий валютадаги нақд пул маблағларини чекловларсиз ечиб олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар – норезидентлар томонидан банкоматлар ёки валюта айирбошлаш шохобчаларида конвертация қилиниб, сарфланмай қолган миллий валютадаги пул маблағлари қонунда белгиланган тартибда валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд хорижий валютага айирбошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019