Рамзан Қодиров: “Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”

14:20 26 Август 2019 Дунё
220 0

Чеченистонда 23 август куни Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Рамзан Қодировга президентининг қимматбаҳо совғасини топширди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ВКонтакте тармоғида хабар қилди.

“Учрашув давомида Рустам Қосимов менга жуда қимматбаҳо совға топширди – бу Тошкентдаги Муйи Муборак масжидида сақланаётган Қуръоннинг энг қадимий нусхасидир. Мен меҳмонга раҳмат айтиб, қардош Ўзбекистон гуллаб-яшнашини тиладим”, - деб ёзган Рамзан Қодиров.

“Бизнинг халқларимизни мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Биз ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдоримиз. Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”, - деди Рамзан Қодиров Ўзбекистон делегациясига.

Шунингдек, Рамзан Қодиров унинг отаси, Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров ҳам ислом дини илмини Ўзбекистонда ўрганганини эсга олди.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европада энг йирик масжид – Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ҳамда Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовлар ҳам иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019