Раҳмат Маматов —Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири бўлди

15:54 18 Февраль 2020 Сиёсат
1954 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар ушбу янги вазирлик раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири — Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига айни пайтда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматовнинг номзоди кўрсатилганди.

Савол-жавоб, муҳокамалар якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Раҳмат Маматовни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
 

Динара Чиркова("Халқ сўзи") олган суратлар
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019