Қуртлаган товуқ гўшти сотилгани акс этган видео тарқалди

14:56 16 Май 2019 Жамият
3719 0

Ижтимоий тармоқларда қуртлаган товуқ гўшти сотилгани ҳақида видео тарқалди. Унда грилль сифатида тайёрланган товуқ гўштининг ичидан зарарли ҳашаротлар чиқиб келаётганини кўриш мумкин.

Мазкур видео муаллифи товуқ гўштини қаердан сотиб олгани ҳақида маълумот бермаган. Тармоқларда видеони улашаётган муаллифлар эса “Унинг шевасидан воқеа Тошкент шаҳрида содир бўлганини“ тахмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанддаги кафеларнинг бирида қуртлаган гўшт сотилаётгани ҳақида видео тарқалган, кейинчалик бу воқеа ёлғон, уюштирилган воқеийлик экани маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?