"Қовун туширган" янги вазир истеъфога чиқди

16:53 28 Октябр 2019 Дунё
568 0

Япониянинг янги савдо вазири Сугавара сайлов ҳақида мамлакат қонунини бузгани учун истеъфога чиққан. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича,  вазир ўз сайлов минтақасидагиларга қиммат қовунлар, апельсин ва балиқ икрасини туҳфа қилган.

Бундан ташқари, у бир оилага таъзия билдириб, қарийб икки юз доллар берган.

Япония сайлов қонуни сиёсатчиларни бу каби ҳадялар қилишини тақиқлайди.

Аввалига ҳафталик журналда Сугаваранинг котиби у сайланган минтақада яқинини йўқотган бир оилага қарийб 200 доллар "таъзия пули" таклиф қилгани ҳақида ёзилди.

Зотан, Японияда азадор оилага пул бериш анъана саналади.

Айни журналда вазирнинг бошқа ҳадялари суратлари ҳам босилди.

Сугавара сайлов қонунини бузганми-йўқми, бу масалани ҳамон ойдинлаштираётганини айтар экан, айни вақтда истеъфо берганини журналистларга тасдиқлаган.

"Мен бу муаммоларим билан парламент ишини секинлаштириб қўйишни истамадим", деб айтган собиқ вазир.

Бош Вазир Шинзо Абе ҳам масалага аралашган.

"Уни айни вазифага тайинлаганман. Бу менинг бўйнимдаги масъулиятдир. Япония халқидан қаттиқ узр сўрайман", деб айтган Япония Бош вазири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019