Қорда қолган кенгурулар

09:55 13 Август 2019 Дунё
287 0

Кеча Австралияда кутилмаганда қор ёғди. Бунда аномал об-ҳаво охирги марта бундан 35 йил олдин рўй берган экан. Ижтимоий тармоқларда эса қорда сакраб, югуриб юрган кенгурулар тасвирлари пайдо бўлди ва тезда оммалашиб кетди. Бу ҳақда news.com.au хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа Гоулберн фермаси яқинида суратга олинган.

Роликда ўнлаб кенгурулар қор устида сакраб юрганини кўриш мумкин.

Тармоқ фойдаланувчилари бунга икки хил муносабат билдирилди. Айримлар жониворлар ноодатий об-ҳавода ўйнаб юришибди, деган бўлишса, бошқалар кенгурулар совуқдан пана жой топишга уринишмоқда дея раҳми келиб гапирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019