Президент: “Катта иморатлар, замонавий техникалар билан мақтаниш керак эмас. Ақлли, билимли, фидойи фарзандларни тарбияласак ва улар Ватанга хизмат қилса, энг катта бойлик, бахт мана шу”

21:00 20 Август 2019 Сиёсат
423 0

Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, қорақалпоқ элига самимий ҳурмат-эҳтиромини билдирди.

- Сизлар билан биргаликда катта ҳаракат бошладик. Ҳар бир ҳудуднинг дардини билайлик, ҳар бир инсоннинг ичига кирайлик, эртанги кунга ишончини уйғотайлик деб чуқур ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Одамлар эртага эмас, олис келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак, - деди Президент.

Бу сиёсат натижаси Қорақалпоғистонда ҳам яққол намоён.  

Оролбўйи аҳолиси ҳаётини яхшилаш ҳақидаги гап-сўзлар 50 йиллардан бери бор. Лекин кейинги икки йилда қилинган ишлар бир тараф.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инновация маркази, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Денгизнинг қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзалари барпо этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. 

Президентимизнинг ўтган йили 15 ноябрдаги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ҳукумат дастури қабул қилинди. Туман марказида давлат хизматлари маркази, амфитеатр, бассейн, спорт зали, мусиқа ва санъат мактаби, тиббиёт маскани ва бошқа объектлар бунёд этилди. 20 та кўп қаватли уй-жой қурилмоқда.

Самимий кечган учрашувда Нукус шаҳри ва барча туманлардан келган вакиллар Мўйноқдаги ўзгаришларга ҳавас қилганини таъкидлаб, ўз жойларидаги камчилик ва муҳим масалаларни айтди. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

- Катта иморатлар, замонавий техникалар билан мақтаниш керак эмас. Ақлли, билимли, фидойи фарзандларни тарбияласак ва улар Ватанга хизмат қилса, энг катта бойлик, бахт мана шу, - деди давлат раҳбари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019